Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Росеньор: "У ақл бовар қилмас инсон, футболдаги барчага ўз таъсирини ўтказди"

Баҳо:
+ | -

«Челси» бош мураббийи Лиам Росеньор Пеп Гвардиола бошқарувидаги «Манчестер Сити»га қарши бўлажак ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди. Жамоалар якшанба куни Лондонда АПЛнинг 32-тури доирасида ўзаро тўқнаш келишади.

«Мен бошқаларни ҳурмат қилмайдиган даражада кибор эмасман. Пеп футболдаги барчага ўз таъсирини ўтказди. У ақл бовар қилмас фаолиятни бошдан кечираётган ажойиб мураббий, лекин мен якшанба куни жамоам нималарга қодирлигини кўрсатишини истайман.

Уч очко бизни мақсадимизга яқинлаштиради. Чемпионлар лигасига йўлланма олиш — ҳозир бор эътиборимизни қаратган ягона нарса. Лигада тушиб кетмаслик учун курашаётган, турнир жадвали ўртасида бораётган ёки биринчи ўрин учун интилаётган жамоалар бор — бунинг аҳамияти йўқ. Ушбу лигада ҳар бир ўйин жуда қийин. Якшанба куни бизни жиддий синов кутмоқда, бироқ биз уни интиқлик билан кутяпмиз.

Пеп кўплаб совринлар ютди, жамоани мустаҳкамлади. Шунингдек, унда ўз услубини шакллантириш учун етарлича вақт бўлди. Биз диққатни йўқотмаслигимиз ва хатоларга йўл қўймаслигимиз керак, акс ҳолда «Сити» бизни жазолайди», — деди Росеньор ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.

Айни дамда «Челси» 31 ўйиндан сўнг 48 очко билан АПЛда 6-ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда бораётган «Манчестер Сити» ҳисобида эса 30 та ўйиндан сўнг 61 очко мавжуд.

Киритилди: 21:28, 10.04.2026.
Ўқилди: 871 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик