Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Энрике Европанинг энг кўп маош олувчи мураббийларидан бирига айланади

Баҳо:
+ | -

Луис Энрике «ПСЖ» билан янги шартнома имзолашга яқин турибди. RMC Sport хабарига кўра, мураббий ва клуб ўртасидаги келишув 2030 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланиши кутилмоқда. Парижликлар ушбу масалани мавсум якунига қадар ҳал қилишни мақсад қилган.

Шартнома узайтирилгач, Энрикенинг маоши сезиларли даражада ошиши керак — мутахассис Европанинг энг кўп маош олувчи кучли уч мураббийи қаторига кириши мумкин. Шу билан бирга, Луис пул масаласига ҳаддан ташқари берилган эмас. У клубда ўзини қулай ҳис қилмоқда ва жамоанинг спорт лойиҳасига тўлиқ содиқ қолган.

Луис Энрике қўл остида «ПСЖ» ўнта совринни қўлга киритди, хусусан, 2025 йилда клуб тарихидаги илк Чемпионлар лигаси кубогига эга чиқди.

Киритилди: 23:20, 10.04.2026.
Ўқилди: 1154 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик