Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

«Тоттенхэм»нинг асосий ўйинчилари клубни тарк этиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Тоттенхэм» клубининг бир нечта муҳим футболчилари ёзги трансфер ойнасида жамоадан кетиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

The Touchline нашрига маълум бўлишича, ўйинчиларнинг клубдан кетиш ҳақида ўйлаётганига жамоанинг Чемпионшипга тушиб кетиш хавфи остида тургани сабаб бўлмоқда. Манба берган маълумотларга кўра, Хави Симонс, Жеймс Мэддисон ва Кудус потенциал янги клуб вариантларини ўрганаётганлар қаторига киради.

Аввалроқ, «Вест Хэм» АПЛнинг 32-турида «Вулверхэмптон»ни тор-мор этиб, «Тоттенхэм»ни ортда қолдирган ҳолда хавфли ҳудудни тарк этган эди. Эндиликда «шпорлар» турнир жадвалида 18-ўринга тушиб кетишди ва хавфсиз зонадан икки очкога ортда қолмоқдалар, бироқ уларда битта захира ўйини мавжуд.

12 апрель куни Роберто Де Дзерби шогирдлари сафарда «Сандерленд» билан тўқнаш келишади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.

Киритилди: 14:50, 11.04.2026.
Ўқилди: 731 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик