Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия - Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

Икки нафар ҳужумчи «Манчестер Юнайтед» трансфер рўйхатига киритилди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтириш учун янги номзодларни белгилаб олди.

Sky Sports хабарига кўра, «қизил иблислар»нинг шорт-листига ҳужумчилар — Ян Диоманде ва Илиман Ндиайе киритилган. 19 ёшли Диоманде ҳозирда "РБ Лейпциг" сафида ёрқин мавсум ўтказмоқда — у Бундеслигада 27 ўйинда 10 та гол урди. Унинг Германия клуби билан шартномаси 2030 йилгача амал қилади.

Ўз навбатида, "Эвертон" сенегаллик ҳужумчи Илиман Ндиайе Премьер-лиганинг жорий мавсумида 6 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Шунингдек, «Манчестер Юнайтед» "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Морган Рожерсга ҳам қизиқиш билдирмоқда. Клуб келаси мавсум олдидан ҳужумнинг чап қанотини кучайтиришни режалаштирмоқда.

Манба: sports.kz
Киритилди: 15:51, 11.04.2026.
Ўқилди: 1567 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик