Туркия чемпионати 29-турида "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Генчлербирлиги" жамоасини қабул қилмоқда. Биринчи бўлимдан сўнг мезбонлар 3:0 ҳисобида олдинда.
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 9 ва 40 дақиқаларда гол киритди. Яна бир гол Берт Озгюр ҳисобига ёзилди.













