«Ливерпуль» бош мураббийи Арне Слот 17 ёшли ҳужумчи Рио Нгумоҳанинг Чемпионлар лигаси чорак финали доирасидаги «ПСЖ»га қарши жавоб учрашувида майдонга тушиш эҳтимоли пастлигига шама қилди.
Куни кеча Нгумоха асосий таркибда дебют қилди ва АПЛ 32-туридан ўрин олган «Фулхэм»га қарши ўйинда ҳисобни очувчи гол муаллифига айланди.
«Умуман олганда, сешанба кунги баҳсни айтмасак ҳам, 17 ёшли футболчи олти кун ичида учта ўйинда қатнаша олади деб кутиш бироз реалликдан узоқ ёндашувдир. Айниқса, Парижда бўлган ва у ердаги кескин муҳитни ўз кўзи билан кўрганлар учун», — дея мутахассиснинг сўзларини келтирмоқда мерсисайдликлар клуб матбуот хизмати.
Учрашув «Ливерпуль»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Танаффусга қадар Муҳаммад Салоҳ мезбонларнинг устунлигини мустаҳкамловчи голни киритди.
32 та ўйиндан сўнг «Ливерпуль» турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди ва ҳозирча Чемпионлар лигаси зонасидан ташқарида қолмоқда.













