Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

"Реал" ёзда Шлоттербекни сотиб олиш имкониятига эга

Баҳо:
+ | -

Бир неча кун аввал ҳимоячи Нико Шлоттербек «Боруссия» билан шартномасини узайтирди. Янги меҳнат келишуви 26 ёшли футболчини Дортмунд клуби билан 2031 йилнинг ўрталарига қадар боғлаб туради.

Журналист Флориан Плеттенбергнинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, Шлоттербекнинг шартномасида товон пули ҳақидаги банд кўзда тутилган бўлиб, уни шу ёздаёқ фаоллаштириш мумкин. Шу билан бирга, ушбу банддан фақат маълум клубларгина фойдаланиши мумкин. «Бавария» бу рўйхатга киритилмаган, бироқ Мадриднинг «Реал» клубида бундай имконият бор. Трансфер суммаси тахминан 50-60 миллион еврони ташкил этади.

Нико Шлоттербек «Боруссия» сафида жами 156 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва шерикларига 18 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 09:26, 14.04.2026.
Ўқилди: 715 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик