Англиянинг «Ливерпуль» клуби бош мураббийи Арне Слот 17 ёшли ҳужумчи Рио Нгумоанинг Чемпионлар Лигаси 1/4 финали доирасида «ПСЖ»га қарши кечадиган жавоб учрашувида иштирок этиши мумкинлиги борасида янги баёнот берди.
Ўйин 14 апрель куни бўлиб ўтади; дастлабки учрашувда парижликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.
«Менимча, у бундай миқёсдаги ўйинларга тайёр. Бунинг учун унда характер етарли, у чалғимайди. У ҳар доим диққатини футболга қаратишни билган ва ўз устида ишлашда давом этишни истайди», — дея Слотнинг сўзларидан иқтибос келтиради УЕФА расмий сайти.
«Ливерпуль» ва «ПСЖ» ўртасидаги учрашувни италиялик Маурицио Мариани бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.













