«Арсенал» сўнгги бешта ўйиннинг фақат биттасида ғалаба қозонди.
Бугун Микель Артета шогирдлари Чемпионлар лигаси чорак финалининг жавоб учрашувида «Спортинг» билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди.
Барча мусобақаларни инобатга олганда, лондонликлар охирги бешта баҳсда фақат бир марта ғалаба қозонишди — дастлабки учрашувда Португалия клуби мағлуб этилган (1:0). Шунингдек, ушбу оралиқда жамоа 3 бор мағлубият аламига қолди.
19 апрель куни «Арсенал» АПЛнинг 33-тури доирасида сафарда «Манчестер Сити» билан тўқнаш келади.














