Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Унаи Эмери еттинчи бор Европа лигаси ярим финалида

Баҳо:
+ | -

Унаи Эмери мураббийлик фаолиятида еттинчи бор Европа Лигаси ярим финалида иштирок этадиган бўлди.

Бугун испаниялик мутахассис қўл остидаги «Астон Вилла» турнирнинг 1/4 финал жавоб учрашувида «Болонья»ни тор-мор келтирди (4:0, биринчи ўйин – 3:1). Бунгача Эмери бошқарган клублар ушбу мусобақанинг ярим финалига 6 марта чиқишган эди.

2012 йилда Эмери бошқарувидаги «Валенсия» ушбу босқичда «Атлетико»га имкониятни бой берган (2:4, 0:1). Бу Унаи жамоаси Европа Лигаси ярим финалига қадар етиб бориб, кейинги босқичга ўта олмаган ягона ҳолатдир.

2014 йилдан 2016 йилгача бўлган даврда «Севилья» Эмери бошчилигида кетма-кет уч марта кубок соҳибига айланган.

2019 йилда Унаи бошқарувидаги «Арсенал» финалга чиқиб, у ерда «Челси»га мағлуб бўлган (1:4). 2021 йилда эса Эмери «Вильярреал» билан Европа Лигасида ғолиб чиқди.

Ярим финалда «Астон Вилла» «Ноттингем Форест» жамоаси билан тўқнаш келади.

Киритилди: 08:55, 17.04.2026.
Ўқилди: 1144 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик