Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ юлдузи, машҳур Патрик Виейра жамоанинг ҳозирги муаммолари ҳақида ўз фикрини билдирди.
«Арсенал» мавсум бошидаги ўйин созламаларига қайтиши керак. Ўшанда жамоа совуққон эди, вазиятни кескинлаштиришга ҳаракат қиларди, имкониятлар яратиб, голлар урарди. Ҳозирда эса улар олдинга интилмасдан, тўпни шунчаки назорат қилишга ҳаддан ташқари берилиб кетишган», — дея Виейранинг сўзларини келтиради Metro нашри.













