Кириш Регистрация

Моуриньо украиналик иқтидордан норози

Баҳо:
+ | -

23 ёшли ярим ҳимоячи Георгий Судаков ёзги трансфер ойнасида Лиссабоннинг «Бенфика» клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Record журналистлари хабар бермоқда.

Манбага кўра, «бургутлар» устози Жозе Моуриньо украиналик ярим ҳимоячининг ўйинидан қониқмаяпти. Футболчининг ўзи ҳам кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа жамоага ўтишга қарши эмас. Эслатиб ўтамиз, «Бенфика» Судаковни Украинанинг «Шахтёр» клубидан жорий мавсум охиригача ижарага олган эди. Лиссабонликлар футболчини сотиб олиш ҳуқуқига эга, бироқ воқеаларнинг бундай тус олиши эҳтимолдан йироқ.

23 ёшли ярим ҳимоячининг трансфер қиймати 28 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 11:26, 18.04.2026.
Ўқилди: 515 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик