«Реал Сосьедад» тўртинчи бор Испания Кубоги соҳибига айланди.
Пеллегрино Матараццо шогирдлари финалда «Атлетико»ни мағлуб этиб (2:2, пенальтилар сериясида 4:3), бош совринни қўлга киритишди. Бунгача Сан-Себастьян клуби ушбу турнирда 1909, 1987 ва 2020 йилларда зафар қучган эди.
Шунингдек, «Реал Сосьедад» 1981 ва 1982 йилларда Испания чемпиони бўлган, 1982 йилда эса мамлакат Суперкубогида ғолиб чиққан.













