Кириш Регистрация

«Бавария» «Штутгарт»ни мағлуб этиб, 35 карра Бундеслига чемпионига айланди

Баҳо:
+ | -

Германия чемпионатининг 30-тури доирасида «Бавария» ўз майдонида «Штутгарт» устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мезбонлар сафида голларга Рафаэл Геррейру, Николас Жексон, Альфонсо Дэвис ва Ҳарри Кейн муаллифлик қилишди. Меҳмонлардан эса Крис Фюрих ва Чема Андрес ўз исмини таблога ёздириб қўйди.

Ушбу учрашув натижасига кўра, «Бавария» 2025/26 йилги мавсум чемпионлигини муддатидан олдин расмийлаштирди. Турнир якунига тўрт тур қолганда мюнхенликлар 79 очко билан Бундеслига пешқадами бўлиб турибди. Шу тариқа, «Бавария» ўз тарихида 35-бор Германия чемпионлигини қўлга киритди. «Қизиллар» ушбу совринлар сони бўйича мутлақ рекордчи ҳисобланишади.

«БАВАРИЯ» — «ШТУТГАРТ» — 4:2

Голлар: Крис Фюрих 21 (0:1), Рафаэл Геррейру 31 (1:1), Николас Джексон 33 (2:1), Альфонсо Дэйвис 37 (3:1), Ҳарри Кейн 52 (4:1), Андрес 89 (4:2).

«Бавария»: Урбиг, Ким Мин Джэ, Ито, Дэйвис (Лаймер, 62), Станишич (Офли, 85), Киммих, Горецка, Мусиала (Кейн, 46), Луис Диас (Олисе, 46), Рафаэл Геррейру (Сапоко Ндиай, 76), Николас Джексон.

«Штутгарт»: Нюбель, Шабо, Ельч (Хакес, 46), Хендрикс, Вагноман, Штиллер (Миттельштедт, 66), Каразор, Фюрих (Андрес, 66), Левелинг (Демирович, 76), Билал Эль-Ханнус, Тиагу Томаш (Буанани, 85).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:34, 19.04.2026.
Ўқилди: 895 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик