«Манчестер Сити» мухлислари «Арсенал» устидан қозонилган ғалабадан сўнг рақиб устидан кулувчи баннер намойиш этишди.
Пеп Гвардиола жамоаси Премьер-лиганинг 33-тури доирасидаги ўз майдонида кечган баҳсда лондонликларни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Финал ҳуштаги чалинганидан сўнг, «Ман Сити» ишқибозлари устига «Лондон кўчаларида ваҳима» деб ёзилган баннерни кўтариб чиқишди.

Мавсум якунланишига 5 тур қолганда «шаҳарликлар»нинг турнир жадвалида «Арсенал» билан орадаги фарқи 3 очкогача қисқарди, шу билан бирга, «Сити» ихтиёрида ҳали битта захира ўйини мавжуд.













