Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Ҳоланд: “Абдуқодир Ҳусанов — жамоамиз учун ҳақиқий топилма”

Баҳо:
+ | -

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Норвегиялик форвард “Ҳуса”нинг жамоага мослашув жараёни ва босимларга дош бериш қобилиятини алоҳида эътироф этди.

Ҳоланднинг сўзларига кўра, Ҳусанов учун Англия Премьер Лигасидаги илк даврлари осон кечмаган:

«"Ҳуса" жамоамиз учун ҳақиқий топилма бўлди. У учун ҳаммаси осон бўлгани йўқ: янги мамлакатга кўчиб ўтиш, тилни билмаслик — булар жуда оғир. Бунинг устига, у Англия Премьер Лигасидаги илк ўзбекистонлик футболчи бўлгани учун унинг елкасида катта босим бор эди», — дея Ҳоланднинг сўзларини келтирмоқда Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов 2025-йилнинг январь ойида Франциянинг “Ланс” клубидан “шаҳарликлар” сафига келиб қўшилган эди. Жорий мавсум 22 ёшли ҳимоячи барча мусобақалар доирасида жами 31 та ўйинда майдонга тушди. Transfermarkt портали ўзбекистонлик футболчининг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда. Ҳусановнинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2029-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:38, 20.04.2026.
Ўқилди: 5979 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6727]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [5659]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4339]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3264]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [3254]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3008]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2597]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2245]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [1919]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [1849]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик