Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Наврўзбек Иминжонов: «Ҳар бир ҳужумчи тўпурар бўлишни истайди, аммо асосийси — жамоа ғалабаси»

Баҳо:
+ | -

"Металлург" навбатдаги тур учрашувига — «Пахтакор» фарм-клубига қарши баҳсга тайёргарликни бошлаб юборди.

Маълумот учун, Иминжонов PRO-Лига 4-туридан сўнг тўпурарлар пойгасида (3 та гол билан) иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Етакчи «Арал» вакили Қалмагамбетов ҳисобида 4 та тўп мавжуд.

— Янги мавсумнинг 4 та тури ортда қолди. Сиз учун қайси жамоа энг ноқулай рақиб бўлди?
— Мен учун энг ноқулай рақиблардан бири 1-турдаги «Яйпан» жамоаси бўлди. Бу жамоада жуда яхши таркиб йиғилган, тартибли ва курашувчан ўйин кўрсатади. Қўшимчасига, мавсумдаги биринчи ўйин эди. Шу баҳсда бироз қийналдик, айниқса ўйин темпи ва босим юқори бўлди.

Шу билан бирга, «Яйпан» бош мураббийи Рашид Ғофуровни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. У инсон катта футболга қадам қўйишимда муҳим роль ўйнаган. Шунинг учун бу жамоага қарши ўйин мен учун бошқа баҳслардан ажралиб туради.

— Тиғиз тақвим ва футболчиларнинг унга мослашиши ҳақида...
— Албатта, тиғиз тақвим футболчиларга маълум даражада қийинчиликлар туғдирмоқда. Айниқса, ўйинлар оралиғида тикланиш жараёнида бироз муаммолар бўляпти. Аммо бу футболнинг бир қисми — биз ҳар қандай ҳолатга тайёр бўлишимиз зарур. Жамоадошларим билан бунга мослашиб боряпмиз ва ҳар бир ўйинга максимал даражада тайёр бўлишга ҳаракат қиляпмиз.

— Ортда қолган 4 та баҳсда 3 та гол ва тўпурарлар пойгасида 2-ўриндасиз. Мавсум старти олдидан тўпурар бўлиш ҳақида ўйлаганмидингиз?
— Албатта, ҳар бир ҳужумчи ўз олдига тўпурар бўлишни мақсад қилиб қўяди. Мавсум бошида шундай ният қилганман ва ҳар бир ўйинда жамоамга фойда келтириб, гол уришга ҳаракат қиляпман. Бироқ энг муҳими — жамоа натижаси. Шундан кейин имконият бўлса, албатта, лига тўпурарлиги учун ҳам курашаман.

— Навбатдаги рақиб — «Пахтакор» ФЖ ҳақида нималар дея оласиз? Тайёргарлик қандай кетяпти?
— 5-турдаги рақибимиз — «Пахтакор» ФЖ. Бу жамоа ёш ва иқтидорли футболчилардан шаклланган. Жуда тезкор ва интилувчан йигитлар бор. Тайёргарликка келсак, одатдагидек, барча астойдил меҳнат қилмоқда. Ушбу баҳсга ҳам ғалабани кўзлаб тайёрланяпмиз. PRO-Лигада осон рақибнинг ўзи йўқ.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 11:44, 23.04.2026.
Ўқилди: 297 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4625]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2571]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2398]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2061]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1677]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1610]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1587]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1542]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1437]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1430]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик