Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Европа чемпионати саралаш тизими тубдан ўзгариши мумкин

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионатларига саралаш тизими Евро-2028 мусобақасидан сўнг ўзгариши мумкин.

The Guardian нашрининг хабар беришича, тегишли режалар сешанба куни УЕФАнинг терма жамоалар мусобақалари бўйича қўмитасига тақдим этилган. Эндиликда ушбу лойиҳалар алоҳида футбол ассоциацияларидан иборат кичик ишчи гуруҳларида муҳокама қилинади. Якуний қарор май ойида, Европа Лигаси финали олдидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Турли вариантлар орасида Миллатлар лигасининг мослаштирилган формати фаворит сифатида кўрилмоқда. Етакчи футбол мамлакатлари айнан шу тизимни афзал кўришмоқда. Ҳозирда аёллар терма жамоаларининг Жаҳон чемпионатига саралаши шунга ўхшаш модел асосида ўтмоқда: терма жамоалар учта лигага бўлинади ва ҳар бир лигада тўрттадан иштирокчиси бўлган гуруҳлар шакллантирилади. «А» лигаси гуруҳ ғолиблари тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлишади, қолган ўринлар эса плей-офф босқичида ўйналади.

Миллатлар лигаси услубидаги формат топ-терма жамоалар ўртасидаги ўйинларга бўлган талабни қондиради, бироқ қолган жамоалар иккинчи планга тушиб қолиши мумкин — бу масала федерациялар ўртасидаги муҳокамаларнинг асосий мавзусига айланиши эҳтимол.

Яна бир вариант — Чемпионлар лигасидагига ўхшаш тизим, аммо газета манбаларига кўра, бу вариант телетрансляциячиларни энг кам даражада қаноатлантиради. Шунингдек, амалдаги форматни сақлаб қолиш масаласи ҳам кўриб чиқилади, лекин бу Англия каби давлатларга маъқул эмас — улар ҳозирги тизим ўз умрини яшаб бўлган деб ҳисоблашади.

Киритилди: 13:49, 23.04.2026.
Ўқилди: 1045 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4691]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2625]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2449]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2112]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1731]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1714]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1686]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1639]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1561]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1463]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик