Кириш Регистрация
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 15:00 Тэжон Хана Ситизен 0-1 Виссел Кобе
27/10 15:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Порт
27/10 15:00 Кёто Санга 5-2 Ньюкасл Жетс
27/10 15:00 Шангхай Порт 2-3 Конган Ханой
27/10 17:15 Бейжинг Гуоан 2-2 Чонбук Моторс
27/10 17:15 Ратчабури 0-0 Кашива Рейсол
27/10 21:00 Шабаб ал-Аҳли 2-0 Истиқлол
27/10 21:00 Ас-Сийб - Ист Бенгал
27/10 22:30 Сассуоло 2-6 Лацио
27/10 23:15 Аш-Шамол 3-1 Ал-Ҳилол
27/10 23:15 Аш-Шорта - Ал-Ҳуссайн
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака - Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс - Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб - Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел - Сеул
28/10 18:45 Насаф - Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар - Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа - Ювентус
29/10 00:45 Монца - Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче

Баҳодир Аҳмедов: «Ҳар бир ўйинда энг яхши ўйинимизни кўрсатсак, ғолибликни қўлга киритамиз»

Баҳо:
+ | -

Бугун Японияда футзал бўйича клублар ўртасида Осиё чемпионати старт олди. Унда иштирок этаётган Тошкентнинг "Ардус" жамоаси бугун Таиланднинг "Чонбури Блувейв" клуби билан дуранг ўйнади — 2:2.

Кеча эса мусобақада иштирок этадиган барча 8 жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилганди. Вакилимиз иштирок этадиган "В" гуруҳи бош мураббийларининг мусобақадан олдинги фикрлари билан таништириб ўтамиз.

Ризо Али Абадий, "Санойи Гити Пасанд" (Эрон) бош мураббийи:
— Биз мусобақага  тайёрмиз. Эришилган ютуқ билан тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ. Ўтган йилгидек бу сафар ҳам ғолибликка эришишни ният қилганмиз. Шубҳасиз, биз ҳалол ўйин тамойилларига амал қиламиз. Аввал ярим финалга чиқишга, сўнгра кубокни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

Хосе Мария Мендез, "Чонбури Блувейв" (Таиланд) бош мураббийи:
— Биз иштирок этадиган гуруҳ — жуда қийин гуруҳ. Бу гуруҳда мусобақанинг амалдаги ғолиби ва финалчиси иштирок этишади. Шунинг учун биринчи навбатда гуруҳдан чиқишга ҳаракат қиламиз. Жамоада бир неча нафар етакчи ўйинчилар жароҳатланган бўлсаларда, яхши натижага эришиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.

Муҳаммад Исо, "Ас-Садд" (Қатар) бош мураббийи:
— Бизнинг гуруҳда "Санойи" фаворит ҳисобланади. Лекин биз сўнгги паллада Эроннинг бошқа жамоаси билан ўйнадик. Шунга қарамай, "Санойи" кучлироқ эканига ишонаман. Бошқа жамоалар каби биз ҳам ушбу мусобақага чемпионликни қўлга киритиш учун келганмиз ва бунга эришишимизга ишонамиз.

Баҳодир Аҳмедов, "Ардус" бош мураббийи:
— Асосий мақсадимиз яхши ўйин кўрсатиш. Агар барча учрашувларда ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсата олсак, ғолибликни қўлга киритиш учун бизда яхши имконият бўлади. Мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик ва яхши ўйнашга тайёрмиз.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 13:29, 27.08.2013.
Ўқилди: 3804 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик