Таниқли журналист Ромен Молина ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида баъзи футболчилар мавсум якунидаги турнир жадвали жиҳатидан ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган ўйинларда иштирок этишдан қочишга ҳаракат қилишлари ҳақида ёзди.
«Жаҳон чемпионати яқинлашгани сайин, баъзи ўйинчилар, агар мусобақада ҳеч қандай жиддий мақсад қолмаган бўлса, чемпионатнинг сўнгги баҳсларида қатнашмасликка интилишади. Парда ортида кўпчиликни жароҳат олиш хавфи хавотирга солмоқда», — деб ёзади Молина.
Журналист ўз фикрини асослаш учун Серж Гнабри ва Ламин Ямал мисолларини келтириб ўтди. Маълумки, Гнабри жароҳати сабабли Германия терма жамоаси сафида мундиалда иштирок эта олмайдиган бўлди. Ямаль эса клуб мавсумининг қолган қисмини ўтказиб юборса-да, Жаҳон чемпионатида Испания терма жамоасига ёрдам бериши кутилмоқда.













