Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Комо» раҳбарияти Фабрегаснинг «Челси»га кетишига қарши эмас

Баҳо:
+ | -

«Комо» президенти Мирван Суварсо Италия клуби бош мураббийи Сеск Фабрегасга «Челси» томонидан бўлаётган эҳтимолий қизиқиш ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Агар бу уни бахтли қилса — майли. Ходимларинг сен билан иложи борича узоқ вақт қолишини хоҳлайсан, албатта, лекин якунда у бизнинг мулкимиз эмас. Агар истаса, «Челси»га кетиши мумкин», — дея Суварсонинг сўзларини келтиради City AM.

Фабрегас ҳозир 38 ёшда. У 2024 йилдан бери «Комо»ни бошқариб келмоқда. Ушбу мавсумда жамоа 33 турдан сўнг 58 очко билан Италия Серия Асида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

22 апрель куни «Челси» Лиам Росеньор ишдан бўшатилганини эълон қилган эди. Англиялик мутахассис Лондон клубида шу йилнинг январь ойидан бери ишлаётган эди.

Киритилди: 23:15, 24.04.2026.
Ўқилди: 1057 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик