Кириш Регистрация
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК 2-1 Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер 2-1 Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао 4-0 Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум 1-1 Локомотив
25/10 18:15 Динамо 1-1 Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас 0-2 Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити 1-1 Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
25/10 19:00 Аталанта 4-4 Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа 1-0 Венеция
25/10 20:15 Сельта 0-0 Бетис
25/10 21:30 Сандерленд 0-0 Лидс
25/10 22:00 Лечче 0-2 Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад 2-1 Леванте
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн - Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия - Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Пахтакор
27/10 01:00 Севилья - Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио

“Дипломатик можаро чиқиши мумкин”. Бразилия президенти ва Португалия бош вазири ЖЧ-2026 ҳақида суҳбатлашди

Баҳо:
+ | -

Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Сильва Португалия бош вазири Луиш Монтенегро билан учрашувда футбол бўйича бўлажак жаҳон чемпионати ҳақида қизиқарли суҳбат қурди. Бразилия етакчиси 2026-йилги турнирни 1966-йилдаги тарихий рақобат билан қиёслади.

Президент ўз нутқида бундан 60 йил муқаддам ўтган чемпионатни ёдга олди. Ўшанда Эйсебио бошчилигидаги Португалия терма жамоаси таркибида Пеле бўлган Бразилияни турнирдан чиқариб юборган эди.

“2026 йил биз учун жуда муҳим, чунки бу жаҳон чемпионати йили. Бу менга 1966-йилги мусобақани эслатиб юборди. Умид қиламанки, АҚШда ўтадиган турнирда Португалия икки давлат ўртасидаги тотувликни ҳисобга олади. Криштиану Роналду ва унинг жамоаси Винисиус Жуниор ҳамда Бразилия термасини мағлуб этишга уринмайди деб умид қиламан”, дея ҳазиллашди Лула да Сильва.

Бунга жавобан Португалия бош вазири Монтенегро: “Биз буни финалда амалга оширишимиз мумкин”, — деб киноя қилди.

Лула да Сильва эса суҳбатга якун ясар экан, кулар экан шундай қўшимча қилди: “Агар шундай бўладиган бўлса, бу давлатларимиз ўртасида тиклаб бўлмас ихтилофга сабаб бўлиши мумкин”.

Маълумот учун, 2026-йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика мамлакатларида бўлиб ўтади. Мусобақанинг ҳал қилувчи баҳслари 11 июлдан 19 июлга қадар ўтказилиши белгиланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:03, 25.04.2026.
Ўқилди: 738 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик