Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

«Ал-Аҳли» кетма-кет иккинчи бор Элит ОЧЛда ғолиб чиқди

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида футбол бўйича Осиё Элит Чемпионлар лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда мезбонларнинг «Ал-Аҳли» клуби Япониянинг «Мачида Зельвия» жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Мазкур муҳим учрашувни Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси муваффақиятли бошқариб борди.

Ўйиннинг асосий вақтида ҳар икки жамоада ҳам гол уриш учун имкониятлар юзага келган бўлса-да, ҳисоб очилмади. Ғолиб номини аниқлаш учун белгиланган қўшимча бўлимларнинг биринчисида саудияликлар ўз мақсадига эришди. 96-дақиқада Фирас ал-Бурайкан томонидан киритилган гол учрашув тақдирини ҳал қилди.

Шу тариқа, «Ал-Аҳли» ўз тарихида кетма-кет иккинчи бор қитъанинг энг нуфузли клублар турнирида ғолибликни қўлга киритди.

Осиё Элит Чемпионлар лигаси. Финал
«Ал-Аҳли» (Саудия Арабистони) — «Мачида Зельвия» (Япония) — 1:0
Гол: Ал-Бурайкан (96).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:03, 26.04.2026.
Ўқилди: 5141 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5386]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [4917]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [3949]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3255]

Хулиан Альварес ўзига янги клуб танлади [2947]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [2861]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2468]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2403]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2345]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2196]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик