Кириш Регистрация

18 ёшли Ямал Криштиану Роналдудан ўзиб кетди

Баҳо:
+1 | -

Каталониянинг «Барселона» клуби вингери Ламин Ямал Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси номинациясида «Реал Мадрид»нинг собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг натижасини янгилади.

Апрель ойи якунларига кўра, «кўк-анорранглилар»нинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси тўртинчи бор Испания чемпионатида ойнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Роналду эса ўз вақтида бу мукофотни атиги уч марта қўлга киритган эди.

Испания Ла Лигасининг жорий мавсумида Ямал «Барселона» сафида 28 та учрашув ўтказди. Ламин 16 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Испания чемпионатининг 33 туридан сўнг «Барселона» 85 очко жамғариб, турнир жадвалида ишонч билан пешқадамлик қилмоқда. Каталонияликлар «Реал»ни 11 очкога ортда қолдирмоқдалар.

Киритилди: 15:00, 26.04.2026.
Ўқилди: 1118 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик