Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Димарко А Серияда бир мавсумдаги голли узатмалар сони бўйича рекорд ўрнатди

Баҳо:
+ | -

«Интер» якшанба оқшомида Италия чемпионати доирасида «Торино»га қарши сафар ўйинини ўтказмоқда. Биринчи бўлим давомида Федерико Димарко ўз ҳисобига голли узатмани ёздириб қўйди.

Натижада, Димарко А Серия тарихини қайта ёзди — у бир мавсум давомида амалга оширилган голли узатмалар сони бўйича рекордчига айланди. Жорий чемпионатда Федерико аллақачон 17 бор шерикларига голли пас берди.

Бунгача рекорд Алехандро Гомесга тегишли эди — 2019/2020 йилги мавсумда ушбу футболчи «Аталанта» таркибида 16 та голли узатмани амалга оширган.

Шуни таъкидлаш жоизки, голли узатмалар бўйича статистика 2004/2005 йилги мавсумдан буён юритиб келинади.

Киритилди: 22:47, 26.04.2026.
Ўқилди: 803 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик