Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай - Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 АҚШ - Бельгия
06/07 23:59 Португалия - Испания

«Милан» мухлислари Рафаэл Леаунинг ўйинидан норози

Баҳо:
+ | -

Италия А Сериясининг 34-тури доирасида кечган «Милан» ва «Ювентус» (0:0) ўртасидаги баҳсда мезбонлар мухлислари жамоа вингери Рафаэл Леауга нисбатан норозилик билдиришди.

Учрашувнинг 80-дақиқасида Леау захирага олиниб, унинг ўрнига Кристофер Нкунку майдонга тушган пайтда, «Сан-Сиро» стадионига ташриф буюрган «россонери» мухлислари португалиялик футболчини ҳуштаклар билан кузатиб қўйишди. Аввалроқ Леау 32-тур доирасидаги «Удинезе»га қарши уй учрашувидан (0:3) сўнг ҳам шундай ҳолатга дуч келган эди.

Маълумот учун, Рафаэл Леау жорий мавсумда А Серияда 9 та гол урган ҳолда жамоанинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Бироқ португалиялик футболчи сўнгги олтита ўйинда фақатгина битта голли узатмани амалга оширди, холос.

Киритилди: 12:06, 27.04.2026.
Ўқилди: 525 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик