«Арсенал» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Пол Мерсон Лиэм Росеньор истеъфосидан сўнг «Челси» бошқаруви учун кимлар муносиб экани ҳақида гапирди. Эслатиб ўтамиз, лондаликлар раҳбарияти ўтган ҳафтада январдан буён ишлаб келаётган Росеньорни лавозимидан озод этган эди.
«Мен «Ньюкасл» бош мураббийи Эдди Хауни танлаган бўлардим. Биламан, у айни дамда босим остида, аммо «Челси»га айнан шундай мутахассис керак.
Менимча, клуб топ-мураббийларни эмас, балки «Челси»да ишлаш имконияти учун клубдан миннатдор бўладиган мураббийларни тайинлаши лозим. Масалан, «Борнмут»даги Андони Ираола — жуда яхши мураббий, унинг статистикаси ҳам ажойиб. «Челси» ҳар бир ўйинда югуриш борасида рақибларига имкониятни бой бермоқда. Жамоа ёш, аммо уларга тажриба ва янги қон керак. Топ-мураббий бу ерга келиб, фақат янги трансферларни талаб қилиши мумкин», — деди Мерсон.













