Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Барселона» ҳимоячиси маоши камайишига рози бўлмади. У ёзда текинга кетиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоа ҳимоячиси Андреас Кристенсеннинг имкониятларини юқори баҳоламоқда ва унинг клубда қолишини истайди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, германиялик мутахассис даниялик ҳимоячининг ўйинидан мамнун, бироқ гап футболчини ҳар қандай ҳолатда ҳам олиб қолиш ҳақида кетмаяпти. Аввалроқ Кристенсен «Барселона»нинг маоши пасайтирилган ҳолда шартномани бир йилга узайтириш ҳақидаги таклифини рад этган эди.

Агар томонлар келишувга эриша олмаса, 30 ёшли футболчи шу ёзда эркин агент сифатида жамоани тарк этади. Ҳозирда унга Англия, Германия ва Италия клублари томонидан қизиқиш билдирилмоқда. Жорий мавсумда Кристенсен барча мусобақаларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол муаллифига айланди.

Киритилди: 11:31, 28.04.2026.
Ўқилди: 815 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик