Кириш Регистрация

Родригонинг жароҳатдан кейинги кундалиги: «Азоб, кучли оғриқ ва кўнгил айниши...»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби вингери Родригонинг оғир жароҳатдан кейинги тикланиш жараёни тафсилотлари маълум бўлди. Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчида тиззанинг олдинги хочсимон боғламлари ва мениск йиртилиши ташхиси қўйилган эди. Март ойи бошида операция қилинган футболчи 10 ойга сафдан чиққан ва ЖЧ-2026ни ўтказиб юбориши хабар қилинганди.

As нашрининг ёзишича, Родриго дастлабки ҳафталарни тўлиқ оромда ўтказган. Оёғига бандаж тақилган вақтда у футбол томоша қилиш, укулеле чалиш, домино ва PlayStation ўйинлари билан вақт ўтказган. Шунингдек, у ўз ҳолатини кундаликка қайд этиб борган. Операциядан кейинги илк кунда у: «Тўлиқ азоб, кучли оғриқ ва кўнгил айниши», деб ёзган бўлса, тўрт кундан кейин оғриқлар камайганини қайд этган.

Қизиғи шундаки, икки марта шундай жароҳатни бошдан кечирган Эдер Милитао жамоадошига руҳий далда берган. Ҳозирда Родриго «Реал» базасида ва уйидаги шахсий спорт залида машғулотларни давом эттирмоқда. Тикланиш жараёни клуб шифокорлари белгилаган муддатдан анча илгарилаб кетгани айтилмоқда.

Киритилди: 12:07, 28.04.2026.
Ўқилди: 660 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4682]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4352]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4174]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3364]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3216]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3147]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2780]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2728]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2424]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2380]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик