Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Челикнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади

Баҳо:
+ | -

«Рома» ҳимоячиси Зеки Челик Италия А Сериясининг 34-тури доирасида «Болонья»га (2:0) қарши кечган сафар ўйинида олган жароҳатидан сўнг тиббий кўрикдан ўтди. Бу ҳақда журналист Филиппо Бьяфоре хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, 29 ёшли туркиялик футболчида мушак жароҳати аниқланмаган. Эслатиб ўтамиз, Челик сон соҳасидаги муаммо туфайли иккинчи бўлимда майдонни тарк этишга мажбур бўлган эди.

Кутилишича, ҳимоячи 3 май куни бўлиб ўтадиган «Фиорентина»га қарши муҳим баҳсда жамоасига ёрдам бера олади. «Рома» футболчилари икки кунлик ҳордиқдан сўнг, бугун — 28 апрель куни машғулотларга қайтишади.

Маълумот учун, Зеки Челик 2022 йилдан буён Рим клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 41 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига битта гол ва тўртта голли узатмани ёздириб қўйди. Айни дамда «Рома» 61 очко билан турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 13:06, 28.04.2026.
Ўқилди: 354 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [9954]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [4905]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3477]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3185]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2662]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2075]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1868]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1838]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [1816]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1691]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик