Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Парижда ҳақиқий «жанг»: «ПСЖ» ва «Бавария» биринчи бўлимнинг ўзида 5 та гол уришди

Баҳо:
+ | -

Сешанба оқшомида Чемпионлар Лигасининг «ПСЖ» ва «Бавария» жамоалари ўртасидаги дастлабки ярим финал учрашуви бўлиб ўтмоқда. «Парк де Пренс» стадионида биринчи бўлим якунланди ва таблода 3:2 ҳисоби акс этмоқда.

Ўйиннинг 17-дақиқасида Харри Кейн пенальтидан Матвей Сафонов дарвозасини ишғол қилиб, «Бавария»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди (0:1). 24-дақиқада Хвича Кварацхелия рақиб жарима майдончасининг чап қанотидан йўллаган чиройли зарбаси билан мувозанатни тиклади (1:1). 33-дақиқада бурчак тўпидан сўнг Жоау Невеш гол уриб, парижликларни олдинга олиб чиқди (2:1). 41-дақиқада Майкл Олисе парижликларнинг марказдаги хатосидан унумли фойдаланди: француз қулай позицияга чиқиб борди ва 14 метрлар чамаси масофадан кучли зарба йўллади (2:2). Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда эса Усмон Дембеле пенальтидан гол уриб, ҳисобни 3:2 кўринишига келтирди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:57, 29.04.2026.
Ўқилди: 953 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик