Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Сака «Атлетико» билан дуранг ҳақида: «Бизда аралаш туйғулар бор»

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби вингери Букайо Сака Мадриднинг «Атлетико» жамоасига қарши бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси биринчи ярим финал учрашуви (1:1) натижаси ҳақида фикр билдирди.

«Канонирлар» 44-дақиқада Виктор Дьёкереш томонидан киритилган гол эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишганди, бироқ иккинчи бўлим бошида гол ўтказиб юборишди. Қолган вақт давомида томошабинлар бошқа гол кўришмади.

«Бизда аралаш туйғулар: ғалаба билан қайтишни истагандик, аммо дурангни ҳам қабул қиламиз. Бу ҳали биринчи ўйин, «Эмирейтс»даги жавоб баҳси олдидан ўзимизга ишонамиз. Дуранг — ёмон натижа эмас, лекин ғалаба қозонмасак, ҳеч қачон тўлиқ қониқиш ҳосил қилмаймиз, чунки бизда жуда кучли жамоа бор. Кейинги ҳафтада ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз», — дея инглиз ОАВлари Саканинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Жавоб учрашуви 5 май куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 08:28, 30.04.2026.
Ўқилди: 531 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик