Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббий Ханс-Дитер Флик билан янги шартнома имзоланганини эълон қилиш арафасида турибди.

Мутахассиснинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган, бироқ аввалроқ бир неча бор хабар берилганидек, у яна бир йилга узайтирилади. Diario Sport нашрининг маълумотига кўра, клуб аллақачон германиялик мутахассис билан келишув тузилгани ҳақида расмий баёнот тайёрламоқда – барчаси яқин ҳафталар ичида тасдиқланади.

Флик 2024 йилнинг ёзидан буён «кўк-анорранглилар»ни бошқариб келмоқда. Жамоа кетма-кет иккинчи бор Ла Лига чемпионлигини қўлга киритишга яқин турибди. Шунингдек, амалдаги мураббий қўл остида каталонияликлар Испания Кубогида зафар қучишган ва икки бор Суперкубок ғолибига айланишган.

Киритилди: 08:56, 30.04.2026.
Ўқилди: 5718 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик