Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Канада ЖЧ-2026 хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча 106 миллион доллар ажратади

Баҳо:
+ | -

Канада федерал ҳукумати футбол бўйича жаҳон чемпионати вақтида хавфсизликни таъминлаш учун 145 миллион Канада долларигача (тахминан 106 миллион АҚШ доллари) маблағ ажратади. Бу маблағ мезбон шаҳарлар — Ванкувер ва Торонтога футбол турнири давомида полиция кучларини мисли кўрилмаган даражада жалб қилиш билан боғлиқ ортиб бораётган харажатларни қоплашга ёрдам бериши керак. Бу ҳақда The Globe and Mail нашри хабар берди.

Қайд этилишича, чоршанба, 29 апрель куни Торонтода эълон қилинган ушбу маблағлар полицияга хавфсизликка бўлган потенциал таҳдидларни кузатиш ва уларнинг олдини олишга ёрдам беради. Хавфсизликни таъминлаш ФИФА шафелигида ўтадиган тадбирнинг энг катта харажат талаб қиладиган бандларидан бирига айланди. Мазкур мусобақа июнь ойида илк бор Канада ҳудудида, шунингдек, АҚШ ва Мексика шаҳарларида бир вақтда бўлиб ўтади.

Киритилди: 15:58, 30.04.2026.
Ўқилди: 184 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик