Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Хабиб Путин у учун Доғистонда спорт базаси қуриб бергани ҳақидаги маълумотни инкор этди

Баҳо:
+ | -

37 ёшли UFC Шон-шараф зали аъзоси, шунингдек, енгил вазнда собиқ UFC чемпиони, россиялик Хабиб Нурмагомедов ҳамюрти Арман Царукяннинг (UFC енгил вазн рейтингида 2-ўрин) Россия президенти Владимир Путин у учун Доғистонда спорт базаси қуриб бергани ҳақидаги баёнотини инкор этди.

«Бу мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Ҳеч ким ҳеч қачон менинг харажатларимни тўламаган ва мен учун заллaр қуриб бермаган», — деб ёзди Нурмагомедов Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

«Бургут» (The Eagle) ўзининг сўнгги жангини 2020 йил 24 октябрда Абу-Даби яқинидаги Яс оролида бўлиб ўтган UFC 254 турнирида ўтказган эди. Ўшанда унинг рақиби енгил вазнда вақтинчалик UFC чемпиони, америкалик Жастин Гетжи бўлган. Жанг иккинчи раундда россиялик спортчининг бўғиш услубидаги ғалабаси билан якунланган. Ушбу ғалаба Нурмагомедов учун фаолиятидаги 29-си бўлди. Жанг тугаганидан сўнг Хабиб аралаш яккакурашлардаги (ММА) фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди.

Киритилди: 16:19, 30.04.2026.
Ўқилди: 246 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик