Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Альваро Арбелоа: «Мен ҳар доим футболчиларимнинг биринчи ҳимоячиси бўлиб қоламан»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа ўз жамоаси футболчилари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Испаниялик мутахассис шу йилнинг январь ойида Хаби Алонсонинг ўрнига келган эди, бироқ муаммоли мавсумни қутқариб қола олмади: «қаймоқранглилар» Чемпионлар лигасида муваффақиятсизликка учрашди ва Испания Кубогини эрта тарк этишди. Ла Лигада эса «Барселона»дан анча орқада қолиб, чемпионлик учун математик имкониятларини йўқотиш арафасида турибди.

Журналистлар барча муваффақиятсизликлар фонида Арбелоадан «Реал» футболчиларидан ҳафсаласи пир бўлган-бўлмаганини сўрашди.

«Албатта йўқ. Мен уларни омма олдида ҳимоя қиламан ва менинг тақдирим уларнинг кўрсатаётган ўйинларига боғлиқ. Бу мураббийнинг бурчидир. Кўпчилик футболчилар билан жуда яқин муносабатдаман ва ҳар қандай муаммо орамизда қолиши керак. Мен ҳар доим уларнинг биринчи ҳимоячиси бўлиб қоламан», — деди мураббий матбуот анжуманида.

Якшанба куни «Реал» сафарда «Эспаньол»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 15:31, 02.05.2026.
Ўқилди: 678 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик