Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Футзал. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Қозоғистонга имкониятни бой берди

Баҳо:
+ | -

Бугун Нодир Элибоев бошчилигидаги ёшлар терма жамоамиз Туркистон шаҳридаги “Олимпик” спорт мажмуасида қўшни Қозоғистон ёшлар терма жамоасига қарши режалаштирилган ўртоқлик учрашувларининг дастлабкисида майдонга чиқди.

Бир йил муқаддам Баҳрайнда ўтказилган Осиё ёшлар ўйинларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси базасида шакллантирилган жамоамиз учун бу беллашув халқаро майдондаги илк учрашув бўлди. Рақиб эса келгуси йил кузида Астана шаҳрида ўтказиладиган 20 ёшгача бўлган терма жамоалар ўртасидаги Европа чемпионатига тайёргарлик кўраётган Қозоғистон ёшлар терма жамоаси эди.

Мазкур баҳсда жамоамизнинг узоқ йўл босиб келгани ва бор-йўғи бир кунлик тайёргарликдан сўнг майдонга тушгани, шунингдек, мезбонларнинг ёш жиҳатдан устунлиги дастлабки дақиқаларда сезилди. Майдон эгалари биринчи бўлимда ташаббусни қўлга олиб, икки бор гол уришга муваффақ бўлишди.

Танаффусдан сўнг йигитларимиз фаолликни оширди ва Жавоҳир Абдулвосиев ҳисобни қисқартиришга эришди. Бироқ учрашувнинг сўнгги дақиқаларида мезбонлар қарши ҳужумдан унумли фойдаланиб, яна бир гол киритишди ва баҳс 3:1 ҳисобида якунланди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви 5-май куни бўлиб ўтади.

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 23:53, 04.05.2026.
Ўқилди: 699 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик