Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

АПЛлигаси. «Манчестер Сити» сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигаси 2025/2026 йилги мавсум 35-туридан ўрин олган «Эвертон» ва «Манчестер Сити» жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Ливерпул шаҳридаги «Хилл Дикинсон» стадионида бўлиб ўтган қизиқарли ва голларга бой кечган беллашув 3:3 ҳисобида дуранг натижа билан якунланди.

Учрашувнинг 43-дақиқасида Жереми Доку ҳисобни очиб, «шаҳарликлар»ни олдинга олиб чиқди. 68-дақиқада Тьерно Барри жавоб голини киритди. 73-дақиқада Жейк О'Брайен «ириска»ларга устунликни тақдим этди. 81-дақиқада Барри дубль расмийлаштирди.

83-дақиқада Эрлинг Холанд меҳмонларнинг иккинчи голини урди. 90+7-дақиқада Доку ҳисобни тенглаштириб, жамоасини мағлубиятдан қутқарди.

Абдуқодир Ҳусанов мазкур ўйинни асосий таркибда бошлаб, баҳс охиригача майдонда ҳаракат қилди.

Ушбу натижадан сўнг «Эвертон» 48 очко билан мусобақа жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди. «Манчестер Сити» эса 71 очко билан иккинчи поғонада жойлашган. Пешқадам "Арсенал" 36 ўйиндан кейин ҳисобида 76 очко мавжуд.

Кейинги турда «Эвертон» 10 май куни сафарда «Кристал Пэлас»га қарши майдонга тушади. «Манчестер Сити» эса 9 май куни ўз майдонида «Брентфорд»ни қабул қилади.

Англия — Премьер-лига, 35-тур
4 май 2026 йил, Ливерпул, «Хилл Дикинсон» стадиони
Эвертон — Манчестер Сити 3:3
Голлар: 0:1 — Доку (43), 1:1 — Барри (68), 2:1 — О'Брайен (73), 3:1 — Барри (81), 3:2 — Холанд (83), 3:3 — Доку (90+7)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 05:34, 05.05.2026.
Ўқилди: 1168 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик