Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК - Хоразм
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон

Жампаоло: «Биз «Лацио»га жуда аҳмоқона тарзда мағлуб бўлдик»

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатида душанба куни 35-турга иккита ўйин билан якун ясалди. «Кремонезе» ўз майдонида «Лацио»га қарши баҳсда биринчи бўлимдан сўнг ҳисобда олдинда бораётган бўлса-да, якунда мағлубиятга учради.

Кремоналиклар устози Марко Жампаоло учрашув якунлари ҳақида тўхталар экан, ушбу мағлубиятни «аҳмоқона» деб атади.

«Ҳисоб ўйин ҳақидаги тасаввурни ўзгартириб юбормоқда, аслида ўйинимиз у қадар ёмон кўринмаганди. Футболчилар жуда тушкун ҳолатда, биз менинг назаримда аҳмоқона тарзда ютқаздик. Шунга қарамай, биз А Серияда жон сақлаб қолиш учун курашдан воз кечмаймиз, охирги дақиқагача жанг қиламиз», — дея Жампаолонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда cittaceleste.it.

Айни дамда «Кремонезе» Серия А турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 08:32, 05.05.2026.
Ўқилди: 413 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик