Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Давид Райя кетма-кет учинчи бор АПЛда тенгсиз бўлди

Баҳо:
+ | -

Давид Райя АПЛда мавсумнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.

«Арсенал» посбони Англия чемпионатининг жорий мавсумида 17 та ўйинни гол ўтказмасдан (қуруқ) якунлади. Унинг энг яқин таъқибчиси — Жанлуижи Доннарумма ҳисобида 13 та «қуруқ» ўйин бор.

«Шаҳарликлар» (Манчестер Сити) ихтиёрида ушбу мавсумда яна тўртта ўйин қолган. Агар Доннарумма уларнинг барчасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолса ва Райя «Арсенал»нинг қолган учта ўйинида камида биттадан гол ўтказиб юборса, у ҳолда испаниялик ва италиялик дарвозабонлар совринни ўзаро бўлишиб олишади.

Райя кетма-кет учинчи мавсум АПЛ «Олтин қўлқопи»га эга чиқмоқда — аввалроқ бундай натижага фақат Хосе Рейна, Жо Харт ва Эдерсон эриша олган эди.

Киритилди: 09:21, 05.05.2026.
Ўқилди: 383 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик