«Арсенал» дарвозабони Давид Райя жорий Чемпионлар лигасининг 13 та ўйинидан 9 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
30 ёшли испаниялик посбон ярим финалнинг «Атлетико»га қарши кечган жавоб учрашувида (1:0, биринчи ўйин – 1:1) навбатдаги «қуруқ» ўйинини ўтказди.
Райя Чемпионлар лигасининг бир мавсумида 9 та ўйинда гол ўтказмаган илк испаниялик ва инглиз клубларининг иккинчи дарвозабонига айланди. Бунга қадар бундай натижани Сантьяго Канисарес («Валенсия», 2000/01), Кейлор Навас («Реал», 2015/16) ва Эдуар Менди («Челси», 2020/21) қайд этишган эди.
Чемпионлар лигасининг жорий мавсумида «қуруқ» ўйинлар сони бўйича иккинчи ўринни «Тоттенхэм» аъзоси Гульельмо Викарио эгаллаб турибди — 10 та ўйиндан 6 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаган.













