Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

«Бавария» ўз тарихида бирор марта ЕЧЛ ярим финалидаги биринчи ўйиндаги мағлубиятдан сўнг вазиятни ўнглай олмаган

Баҳо:
+ | -

«Бавария» Чемпионлар лигасининг (1992/1993 йилги мавсумдан бошлаб) плей-офф босқичидаги икки ўйинлик қарама-қаршиликларнинг дастлабкисида 16 бор мағлубиятга учраган. Шулардан фақат тўрттасида Мюнхен клуби биринчи ўйиндаги мағлубиятга қарамай, кейинги босқичга чиқишга муваффақ бўлган.

Бироқ, ярим финал босқичида «Бавария» биринчи ўйиндаги мағлубиятдан сўнг ҳали бирор марта умумий натижани ўз фойдасига ўзгартириб, финалга йўл ололмаган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 май куни, Чемпионлар лигаси 2025/2026 йилги мавсумининг ярим финал жавоб учрашуви бўлиб ўтади. Унда «Бавария» ва «ПСЖ» жамоалари тўқнаш келишади.

Биринчи ўйинда парижликлар 5:4 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. Бугун «Бавария» ушбу нохуш анъанага чек қўя оладими ёки йўқ, буни яқин соатлар ичида билиб оламиз.

Киритилди: 17:05, 06.05.2026.
Ўқилди: 280 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик