Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

УЕФА матбуот хизмати 2025/2026 йилги мавсум Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашувларидан кейин ҳафтанинг энг яхши футболчиси совринига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.

Ушбу рўйхатдан «ПСЖ» ҳимоячиси Вильям Пачо ҳамда «Арсенал» ярим ҳимоячиси Деклан Райс ўрин олди.

Вильям Пачо «Бавария»га қарши учрашувда (1:1) тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди, аммо протоколда самарали ҳаракат қайд этмади. Деклан Райс ҳам гол ёки ассист амалга оширмаган бўлса-да, «Арсенал»нинг «Атлетико» устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Чемпионлар лигаси финалига чиқишига ёрдам берди.

Чемпионлар лигаси финали 30 май куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтади. Парижликлар мусобақанинг амалдаги чемпионлари ҳисобланади. «Арсенал» эса ўтган мавсум ярим финалгача етиб бориб, кейинчалик трофей соҳибига айланган жамоага мағлуб бўлган эди.

Манба: championat.com
Киритилди: 10:42, 07.05.2026.
Ўқилди: 352 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик