«Барселона» ва «Реал» клублари собиқ ярим ҳимоячиси Луиш Фигу “Мадрид”нинг мавсуми ҳақида фикр билдирди.
«Реал» ушбу мавсумда бирорта ҳам соврин ютмади ва Ла Лига тугашига 4 тур қолганида «Барселона»дан 11 очкога ортда қолмоқда.
«Реал» совринсиз қолган мавсум — бу жуда ёмон йил.
Чемпионлар лигаси — “Реал” ДНКсининг бир қисми. Тарих бу турнир клуб учун нимани англатишини тасдиқлайди. Улар ўртасида магнитизм ва ўзаро тортишиш бор.
Лекин мантиқан ўйлаб қарасак, Чемпионлар лигасини ҳар мавсум ютиб бўлмайди. Бу мақсадни олдига қўядиган ва жуда кучли бўлган бошқа жамоалар ҳам бор. Агар бир хил жамоа доим Чемпионлар лигасини ютаверса, футбол жуда зерикарли бўларди», — деди Фигу.













