Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Скоулз: «Менга «Арсенал» ўйинларини томоша қилиш ёқмайди»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси Пол Скоулз «Арсенал»нинг жорий мавсумдаги ўйини ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Мен «Арсенал» Англия чемпионлигига лойиқ эмас, демоқчи эмасман. Менинг ягона фикрим шундаки, менга уларнинг ўйинларини томоша қилиш ёқмайди. Улар менда «жин урсин, ажойиб жамоа» деган таассурот қолдирадиган даражадаги клуб эмас. Ҳатто ўтган йилги «Ливерпуль» ҳам мени «ҳақиқатан ҳам кучли жамоа» деб ўйлашга мажбур қилганди. «Арсенал»да эса буни кўрмаяпман. Мен «Арсенал»нинг ҳар бир ўйинини кўриш учун телевизорни ёқмайман», — деди Скоулз The Overlap нашрига берган интервьюсида.

Айни дамда «Арсенал» АПЛ турнир жадвалида 76 очко билан пешқадамлик қилмоқда. «Канонирлар» иккинчи ўринда бораётган «Манчестер Сити»дан беш очко олдинда, бироқ «шаҳарликлар» захирасида битта ўйин мавжуд.

Киритилди: 15:55, 07.05.2026.
Ўқилди: 153 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик