Футболчи ва мураббийлар муваффақиятни муддатидан олдин нишонлашни ёқтиришмайди, аммо клублар бундай тадбирларни аввалдан режалаштириши шарт. Daily Mail маълумотларига кўра, «Арсенал» чемпионлик парадини 31 май кунига белгилаган.
Агар Микель Артета жамоаси Премьер-лига ва ёки Чемпионлар лигасида ғолиб чиқса, ушбу парад ўтказилади.
«Арсенал» 2004 йилдан бери илк бор Англия чемпиони бўлиш учун жуда яхши имкониятга эга. Ҳозирда жамоа «Манчестер Сити»дан 5 очко олдинда, аммо рақибдан битта кўп ўйин ўтказган.
Чемпионлар лигасига келсак, яқинда «канонирлар» «Атлетико» тўсиғидан ўтиб, финалга йўл олишди. У ерда лондонликларга «ПСЖ» рақиблик қилади.













