«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Рой Кин Майкл Кэррикнинг мураббийлик қобилиятига яна бир бор шубҳа билдирди. Жамоа инглиз мураббийи қўл остида мавсумнинг иккинчи ярмида муваффақиятга эришди.
«Тасаввур қилинг, сиз Пеп Гвардиола ёки Микель Артетасиз. Татилдасиз, яхтангизда дам оляпсиз ва тўсатдан Кэррикнинг «Манчестер Юнайтед» мураббийи бўлиб қолиши ҳақидаги хабарни кўриб қолдингиз. Бу сизни қўрқитади деб ўйлайсизми? Менимча, йўқ. Адашаётган бўлишимни хоҳлардим, лекин яқин икки-уч йил ичида Майклни «МЮ» мураббийи сифатида кўрмаяпман. Жамоага рақибларни асабийлаштирадиган обрўли мутахассис керак», — деди Кин The Overlap билан суҳбатда.
Майкл Кэррик январь ойида Рубен Аморимнинг ўрнини эгаллаган эди.













