Кириш Регистрация

Бартомеу: «Барселона» Винисиус бўйича келишувга эришган эди»

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг собиқ президенти Хосеп Бартомеу клуб қандай қилиб Мадриднинг «Реал» клуби ҳозирги юлдузи Винисиус Жуниорни қўлга киритиши мумкин бўлгани ҳақида гапириб берди. Бразилиялик футболчи 2018 йилда «Фламенго»дан «қаймоқранглилар» сафига бориб қўшилган эди. Ҳужумчининг фаолияти бутунлай бошқача кўриниш олиши мумкин эди.

«Бизда Винисиуснинг трансфери бўйича келишув бор эди. Кейинроқ «Реал» аралашди ва эҳтимол яхшироқ таклиф бериб, уни биздан илиб кетди», – дея 2014 йилдан 2020 йилгача Каталония грандига раҳбарлик қилган Бартомеунинг сўзларини The Touchline нашри келтирмоқда.

«Реал» таркибида Винисиус икки марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди ва уч марта Ла Лигада зафар қучди.

Киритилди: 07:02, 09.05.2026.
Ўқилди: 2575 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик