«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски ва «Реал» ҳимоячиси Давид Алабанинг манфаатларини ҳимоя қилувчи футбол агенти Пини Захави ўз мижозларини Италиянинг топ-клубларидан бирига жойлаштирмоқчи.
Corriere dello Sport нашрининг хабар беришича, ҳар икки футболчи фаолиятини Туриннинг «Ювентус» клубида давом эттириши мумкин. Шунингдек, вариантлар орасида «Милан» клуби ҳам тилга олинмоқда.
Польшалик тўпурар 2022 йилнинг ёзидан бери «кўк-анорранглилар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охирида якунига этади. Левандовскининг бозор қиймати 8 миллион еврога баҳоланмоқда.
Австриялик ҳимоячи эса 2021 йилнинг июль ойидан буён «Реал»да ўйнаб келмоқда. Унинг шартномаси жорий мавсум якунида ниҳоясига етади. Алабанинг айни дамдаги трансфер баҳоси 3,5 миллион еврони ташкил этади.













