Кириш Регистрация

Кэррик «Сандерленд» билан дуранг ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик Англия Премьер-лигасининг 36-тури доирасида «Сандерленд»га қарши кечган баҳс (0:0) натижасига муносабат билдирди.

«Ушбу стадионда ўйнаш доимо қийин, мезбонлар жорий мавсумда ўз уйида яхши статистика қайд этишмоқда. Биз ушбу очкони қабул қиламиз, дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолганимиз эса ижобий ҳолат. Мавсум давомида кўп гол урдик, бироқ футболда шундай ўйинлар ҳам учраб туради. Баҳс якунида ғалабани илиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Умуман олганда, натижа ёмон эмас. Ўйинимиз мукаммал бўлишини кутмагандик, шу боис бу дурангга салбий баҳо бермаслик лозим», — дея Кэррикнинг сўзларини келтирмоқда ВВС.

Шунингдек, мутахассис жамоа футболчилари ўртасидаги ўзаро тушуниш ва майдондаги ҳаракатлардан мамнун эканини қўшимча қилди.

Маълумот учун, «қизил иблислар» 65 очко билан турнир жадвалининг 3-поғонасини банд этиб туришибди. «Манчестер Юнайтед» навбатдаги учрашувини 17 май куни ўз майдонида «Ноттингем Форест»га қарши ўтказади.

Киритилди: 22:01, 09.05.2026.
Ўқилди: 518 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик